homepage

Sanitariya tagliklari

Always тагликлари нимадан ишланган

Биз, Always компаниясида, сиз ҳар куни фойдаланадиган маҳсулотларингиз нимадан тайёрланганини билишни хоҳлашингизни тушунамиз. Шу сабабли, ўзингиз учун энг тўғри бўлган маҳсулотни танлаш имконини тақдим этиш мақсадида сизни зарурий маълумотлар билан таъминлаймиз.

Бизнинг Always таглик ва сочиқчалармиз юқори ҳимоя ва қулайлик тақдим этишга мўлжалланган материаллардан тайёрланган. Маҳсулотларимиз таркиби ҳамда ҳар бир компонент вазифасининг тўлиқ тавсифи билан қуйида танишинг.

Саволларингиз борми? Савол-жавобларимизга қаранг ёки бизга хабар юборинг.

Ҳа, бизнинг таглик ва сочиқчалармиз хавфсиз ҳамда ҳар куни миллионлаб аёллар томонидан ҳеч қандай зарарларсиз фойдаланилади. Биз бажарадиган ҳар қандай ҳаракатнинг марказида сизнинг хавфсизлигингиз туради ва шу сабабли, маҳсулотларимиз қатъий синовдан ўтказилади. Шифокорлар, университет олимлари ва соғлиқни сақлаш органлари каби мустақил экспертларнинг текширувлари шулар жумласидандир. Фойдаланишдан олдинги ишлаб чиқариш жараёнида таглик учун ишлатиладиган материаллар1800 дан ортиқ сифат синовларидан ўтказилади. Ҳар йили мустақил лабораториялар томонидан тагликларимиз ва уларнинг компонентлари устида 20 000 дан ортиқ синовлар амалга оширилади. Шунингдек, Always (Always Ultra, Always Night, Always Sensitive) Терини соғломлаштириш иттифоқи (Skin Health Alliance) нинг “Дерматологик жиҳатдан аккредитацияланган” тасдиғи билан тақдирланган.

Йўқ, тагликларимиз тери қичишишини келтириб чиқармаслиги керак. Барча маҳсулотларимиз, уларнинг фойдаланишдаги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жиддий хавфсизлик синовларидан ўтказилади. Хавфсизлик текшируви намунаси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Биз бажарадиган ҳар қандай ҳаракатнинг марказида сизнинг хавфсизлигингиз туради, шу сабабли, ҳидсиз таглик ва сочиқчалармиз каби ифорли маҳсулотларимиз ҳам фойдаланиш учун хавфсиз. Биз тагликда фойдаланилганда безовталик ва қичишишга сабаб бўлмайдиган материалларни, жумладан, ифорли маҳсулотларимизда ишлатиладиган ҳид берувчи қўшимчаларни саралаб оламиз. Бундан ташқари, бизнинг таглик ва сочиқчаларимизда фойдаланиладиган ҳид берувчи қўшимчалар Халқаро ифор ассоциацияси – ҳид берувчи қўшимчалар хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи ташкилоти томонидан ўрнатилган қатъий хавфсизлик стандартларига мувофиқдир. Ҳидсиз маҳсулотларни афзал кўрувчилар ёки ҳид берувчи қўшимчаларга таъсирчан тери соҳибаларига ҳидсиз маҳсулотларимизни тавсия этамиз.

Барча Always маҳсулотлари, нимадан ишланганлигидан қатъий назар, қатъий хавфсизлик ва самарадорлик стандартларига жавоб беради. Always тагликлари юқори даражадаги ҳимоя ва қулайликни таминлаш учун мўлжалланган. Тагликларимизда фойдаланиладиган материаллар ушбу талабларни қондириш имконини беради. Компонентлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун бу ерни босинг (“бу ер” сўзини босганда, унинг остида кўп сўраладиган саволлар қалқиб чиқади).

Йўқ, Always Sensitive Essentials тагликлари тўлалигича хлорсиз жараён ёрдамида тозаланади, қолган тагликларимиз эса кучли хлорсиз тозалаш жараёни орқали тозаланади. Иккала жараён ҳам бир хил даражада хавфсиз.

Таъминотчиларимиз маҳсулотларимиздаги целлюлоза толалаларни тозалаш учун кучли хлорсиз жараёндан фойдаланади. Тозалаш табиий гардларни йўқотади ва толаларни тозалаб, уларни ишлаб чиқаришга тайёр ҳолга келтиради. Толаларнинг оқариши ушбу жараён натижасидир, лекин бу жараённинг мақсади оқартириш эмас. Always Sensitive Essentials тагликларида целлюлоза толаси тўлалигича хлорсиз бўлган ва водород пероксидларидан фойдаланиладиган муқобил усул орқали тозаланувчи вариантни таклиф этади.

Йўқ, мавжуд эмас. Баъзи тагликларимизда ишлатиладиган бўёқлар, уларнинг хавфсиз фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, олимлар, тиббий хизмат таъминотчилари ҳамда ваколатли органлар томонидан жиддий ўрганилган ва текширилган.

Ишончингиз комил бўлсин, бизнинг илмий текширув ва баҳолаш жараёнларимиз маҳсулотларимиздан фойдаланувчи аёллар хавфсизлигини таъминлайди. Фақат илмий хавфсизлик стандартларига жавоб берувчи материал ва маҳсулотларгина сотувга чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, маҳсулотларимизнинг хавфсиз фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, биз ўз баҳолашларимизни олимлар, тиббий хизмат таъминотчилари ва ваколатли органларга тақдим этамиз. Хавфсизлик жараёнларимиз ҳақида қўшимча маълумот олиш учун ушбу веб-сайтга ташриф буюринг.

Always компанияси ўзига тегишли барча маҳсулотларнинг қатъий хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, хавфсизлик юзасидан баҳолашларимизнинг тери хавфсизлиги бўйича ўз талаблари асосида маҳсулотларимизни текширувчи мустақил экспертлар томонидан қайта кўриб чиқилиши муҳим деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли, биз Терини соғломлаштириш иттифоқи томонидан “Дерматологик жиҳатдан аккредитацияланган” тасдиғи билан тақдирланганимиздан фахрланамиз.

Терини соғломлаштириш иттифоқи аккредитацияси

Бошқача айтганда: “Терини соғломлаштириш иттифоқи бутун дунёдаги маҳсулотлар, хизматлар ва брендларга профессионал дерматологик аккредитация беради.

Маҳсулотлар мустақил равишда тери учун хавфсиз деб тасдиқланганини кафолатлаш орқали истеъмолчиларнинг ўз танловлари ишончли эканлигини ҳис қилишига ёрдам берамиз.

Шунингдек, фаолиятимиз орқали турли тери касалликларига қарши курашиш хайриялари ва бошқа савобли ишларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз.“

https://www.skinhealthalliance.org/about-us/

Always (Always Ultra, Always Night, Always Sensitive) Терини соғломлаштириш иттифоқи (Skin Health Alliance) нинг “Дерматологик жиҳатдан аккредитацияланган” тасдиғи билан тақдирланган.

“Терини соғломлаштириш иттифоқининг дерматологик аккредитацияси логотипи маҳсулотлар бизнинг барча тери хавфсизлиги бўйича талабларимизга жавоб беришини тасдиқлайди. Ушбу талаблар ишлаб чиқарувчи ёки савдо бренди томонидан ўрнатилмаган, аксинча, улар бизнинг мустақил етакчи дерматологлар ҳамда тери бўйича олимлардан иборат жамоамиз томонидан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган.“ Жеймс Стеллей (James Stalley), Ижрочи менежер, Терини соғломлаштириш иттифоқи

Қўшимча маълумотларни интернет орқали олишингиз мумкин:

Терини соғломлаштириш иттифоқи веб-сайти – https://www.skinhealthalliance.org/

ҳамда бу қандай ташкилот эканлиги/ташкилот нима билан шуғулланиши ҳақида видео: https://www.youtube.com/watch?v=NA-lr0UMxC4