Биз, Always компаниясида, сиз ҳар куни фойдаланадиган маҳсулотларингиз нимадан тайёрланганини билишни хоҳлашингизни тушунамиз. Шу сабабли, ўзингиз учун энг тўғри бўлган маҳсулотни танлаш имконини тақдим этиш мақсадида сизни зарурий маълумотлар билан таъминлаймиз.
Бизнинг Always трусикларимиз юқори ҳимоя ва қулайлик тақдим этишга мўлжалланган материаллардан тайёрланган. Маҳсулотларимиз таркиби ҳамда ҳар бир компонент вазифасининг тўлиқ тавсифи билан қуйида танишинг.
1. Ички кийим матоси
Худди ички кийимингиздек ҳис қилишингизга мўлжаллаб тайёрланган.
2. Резина тасмалар
Резина тасмали майин мато маҳсулотни белдаги жойида қолишига ёрдам беради. Резина тасмалар табиий (каучик) латексдан ҳоли.
3. Устки қоплама ва иккиламчи устки қоплама
Майин устки қатлам ва иккиламчи қатлам кийим-кечак хамда ички кийимларда фойдаланиладиган матога ўхшаш синтетик материаллардан ишлаб чиқарилган. Ушбу синтетик материаллар суюқликни тезда шимиб олувчи асосга йуналтириш ва терингизни қуруқ сақлаш учун ишлатилади.
4. Шимиб олувчи асос
Мослашувчи асос шимиб олувчи целлюлозадан ишланган. Ушбу материал юпқароқ шаклда кундалик кийим-кечаклар ва чой қопчалари каби турли маҳсулотларда ишлатилади. Ушбу шимиб олувчи материаллардан 1920-йиллардан бери трусиклар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шимувчанликни ошириш учун мослашувчан асосга қўшиладиган шимувчи гель шарчаларини жипслаштириш мақсадида юпқа синтетик қатлам билан ўралган.
5. Ҳидларни йуқотиш технологияси
Бизнинг ҳидларни йуқотиш технологиямиз атирга ўхшаш махсус танланган енгил ифорли компонентлардан иборат эксклюзив материалдир. У шимиб олувчи асоснинг остки қисмига суртилади; шу тарзда, трусиклардаги ёқимсиз ҳидни яшириш ва йўқотишни оптималлаштиради.
6. Орқа қоплама
Намликка чидамли орқа қатлам суюқликни ичкарида тутиб туриш учун мўлжалланган синтетик материаллардан тайёрланган.
7. Елимлар
Трусик қатламларини бирлаштириб туриш учун ишлатилган.
Саволларингиз борми? Савол-жавобларимизга қаранг ёки бизга хабар юборинг.
Терини соғломлаштириш иттифоқи аккредитацияси
Қўшимча маълумотларни интернет орқали олишингиз мумкин:
Терини соғломлаштириш иттифоқи веб-сайти – https://www.skinhealthalliance.org/
ҳамда бу қандай ташкилот эканлиги/ташкилот нима билан шуғулланиши ҳақида видео: https://www.youtube.com/watch?v=NA-lr0UMxC4